Ўзбекистонда  Туркияга саёҳат қилиш кўрсаткичи ошмоқда

127

Ўзбекистон 2021 йилда Туркияга борган сайёҳлар сони бўйича СОVID-19 эпидемиясигача бўлган 2019  йилдаги кўрсаткичлардан юқорилаган уч давлатдан бири бўлди. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги 2021 йилда мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Шунга кўра, 2021 йилда Туркияга борган хорижлик сайёҳлар сони 30 миллиондан ошган бўлса, Ўзбекистон  2021 йилда Туркияга келган сайёҳлар сони бўйича Украина ва Бирлашган Араб Амирликлари билан бирга СОVID-19 эпидемиясигача бўлган 2019 йилдаги кўрсаткичлардан юқорилаган уч давлатдан бири бўлди. 2019 йилда Туркияга 252 минг 138 нафар, 2020 йилда 102 минг 598 нафар Ўзбекистон фуқароси борган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 272 минг 604 нафарни ташкил этди. Ўтган йили Ўзбекистондан Туркияга борганлар сони эса шу вақтгача қайд қилинган энг юқори кўрсаткич бўлди. Бунда албатта Туркиянинг Тошкент Элчихонаси Маданият ва Туризм Маслаҳатчисининг Ўзбекистондаги фаолияти катта ўрин тутади.

Шунингдек, эълон қилинган  маълумотларда Туркияга  энг кўп сайёҳлар 2021 йилда Россиядан (4 694 422 нафар), ундан кейин Украинадан (2 060 008) ва Озарбайжондан (470 618) келганлиги маълум бўлди.  АҚШ аҳолисининг 371,759 нафари, Қозоғистоннинг эса 366 076 нафари  ўтган йилда аъзим Туркияга саёҳат қилиш бахтига мушарраф бўлган.