Ризо Дегати: Арманистон Хўжайли фожиасидаги ҳақиқий маълумотларнинг узатилишига қаршилик кўрсатишга уринди

2385

Арманистон томони Хўжайли фожиаси ҳақидаги реал маълумотларнинг узатилишига қаршилик кўрсатишга уринди. Бу ҳақда асли озарбайжонлик бўлган таниқли француз фотомухбири Ризо Дегати маълум қилди.

Ризо Дегати фотомухбир сифатида воқеаларни жонли суръатга олишга ҳаракат қилади. Шу боис у 30 йил олдин Озарбайжоннинг Хўжайли шаҳрида  арманлар томонидан содир этилган барча даҳшатларга гувоҳ бўлган. Бироқ арман жамоатчилиги имкон қадар унинг фаолиятига қаршилик кўрсатишга уринган. Ризо бу ҳақда дунёга айтишни ўзининг бурчи деб билади.

Улар томонидан кўрилган кўплаб чора-тадбирлар қаторида ўша воқеаларнинг ҳақиқий тасвирлари акс этган кўргазмаларга бостириб кириш, бу фотосуратларни йўқ қилишга уринишлар бўлган. Бироқ, Озарбайжон Хўжайли фожиасида адолатга эришиш учун кўп ишларни амалга оширмоқда, – дейди Дегати.

Фотомухбир ўзи гувоҳи бўлган айрим воқеалар ҳақида ҳам гапириб ўтди. Хусусан, Хўжайлида содир бўлган воқеадан сўнг, шаҳарнинг ўзига киритилмагани боис, у Агдамга бориб, ўликларнинг жасадларини олиб келган.

“Мен фожиани кўрдим: Хўжайлидан қочган юзлаб одамлар у ерда тўпланишди. Ҳамма йиғлади, югурди ва шокда эди”, – дейди Ризо Дегати 30 йил олдинги воқеаларни эслаб. “Ўликлар ҳам кўп эди. Уларнинг кўпчилиги шунчаки отиб ташланмай, жасадлари парчаланиб кетган. Улар қийноққа солинган”.

Ризо Дегати ҳар куни ўликхонага ўғлини излаб келган аёл ҳақида гапиради. Ва бир куни у ўликхонадан унинг жасадини кўзлари ўйилган ҳолда топдим, деб бақириб югурди. Фотосуръатчи таъкидлаганидек, кейинроқ шифокорлардан бири йигитнинг кўзлари у тириклигида ўйилганлигини айтган. Буни кўз бўшлиғидан кучли қон кетиш излари ҳам тасдиқлаган.

Зебо Намозова тайёрлади