Давлатнинг ўз фуқароларига қайғуриши. Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик… Булар ҳақида кўплаб мисоллар келтириш, соатлаб гапириш мумкин. Аммо ушбу сиёсатнинг моҳиятини ана шу ғамхўрлик туфайли ҳаётига қувонч кириб келган, турмушидаги оғирликлар чекинган, ташвиши ариган одамчалик ҳеч ким чуқур ҳис қилолмаса керак.
Айниқса, хорижда қийин вазиятга тушиб қолган фуқаросига давлатнинг эга чиқиб, кўмак қўлини чўзиши инсон қадри сўзда эмас, амалда улуғланаётганини яққол кўрсатиб беради…
Гап мавзусини аллақачон англагандирсиз. Украинада кузатилаётган нотинч вазиятда Ўзбекистон фуқаролари ҳам мураккаб вазиятга тушиб қолди. Улар ҳақида нафақат яқинлари, балки давлатимиз астойдил қайғуриб, хавфли ҳудуддан олиб чиқиш учун тезкор чоралар кўрди, музокаралар олиб борди. Ниҳоят фуқароларимиз Польшадан махсус авиақатновлар орқали Ўзбекистонга олиб келина бошланди. Бу жараёнда улардан ҳеч қандай тўлов ундирилмаётгани ҳам алоҳида диққатга молик. Ватан уларга “Омон бўлсангиз бўлди, шунинг ўзи кифоя”, демоқда гўё. Мана сизга давлатнинг ғамхўрлиги, мана сизга инсон қадри!
Бу операцияни нафақат мамлакатимизга қайтган ватандошларимиз, балки барча юртдошларимиз катта миннатдорлик туйғуси билан қарши олмоқда. Буни шу мавзуга оид қўйган хабарларимиз остида қолдирилган изоҳлар ҳам кўрсатиб турибди. Улардан айримларини жамлаб, қуйида эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз… Ҳеч қандай тўқима муносабатлар эмас, юракдан чиққан самимий фикрлар.
@platformauzb
