«Муҳаммад Юсуф ­­– миллатимиз эрка шоири»

52

Инсонни улуғликка етакловчи асос бу – илимдир. Ўқиб-ўрганиш, ўзидаги бор қобилиятни намаён этиш учун эса кишидан меҳнат талаб этилади.

Бугунги кунда ўқувчиларни билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, илмга меҳр уйғотиш учун турли методик усуллардан фойдаланиш яхши самара беради.  Олмазор тумани 243-мактабда ҳам  «Муҳаммад Юсуф ­­– миллатимиз эрка шоири» мавзусида 8-синфларга маънавий-марифий очиқ дарс ташкиллаштирилди. Унда халқ шоири Муҳаммад Юсуф, унинг рафиқаси  Назира ас-Салом ҳаёти ва ижод йўли кенг ёритилди.  Шоирнинг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссаси, шеърларидаги мазмун моҳият образли тарзда талқин этилди. Ноанъанавий ташкил этилган дарсда фақатгина Муҳаммад Юсуф  ижоди билан чекланиб қолмай, миллатимизнинг ўчмас сиймолари – Нодира ва Амирий, Саид Ахмад ва Саида Зуннунова, Хамид Олимжон ва Зулфия ижодларидан лавҳалар келтириб «Баҳру байт» асосида «Шоир ва Шоира» занжир усулида  барча ўқувчилар фаол қатнашдилар.

Зеро, Президентимиз Ш.М.Мирзияев «Миллатимизнинг ўчмас сиймолари элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда ёшлар, одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда алломаларимизнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш зарур. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб ҳисса кўшиш учун ҳамма шароитларни яратамиз» деган қимматли фикри муҳим аҳамият касб этади. Очиқ дарс сўнгида Муҳаммад Юсуфнинг «Улуғимсан Ватаним» шеъри аудио вариантда эшиттирилиб, атоқли шаxслар номи ва улар исмини абадийлаштириш мақсадида қўйилган жой номлари билан таништирилди. Бундан асосий мақсад ёшларда ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришдан иборатдир.

 

Малика Алтибаева ,

Олмазор туманидаги 243-мактабнинг

она тили ва адабиёт  фани ўқитувчиси