Муносабат жавобдан ҳам маълум

200

Хабарингиз бор, «Ishonch» газетасининг «Жавобини кутаётган саволлар» рукнида фуқаролардан келган саволлар масъул мутасаддилар ­эътиборига ҳавола этилади. Мутасаддилар кўп ҳолларда ушбу рукнда кўтарилаётган масалаларга ижобий ечим топмоқдалар.

Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, фуқаролар йўллаётган мурожаатларга беписандлик билан қараб, уларга юзаки муносабат билдираётган идоралар ҳам йўқ эмас.
Хусусан, газетанинг 2022 йил 16 апрель сонида «Сусамнинг йўллари қачон сонга киради?» сарлавҳаси остида йўлланган саволга Тошкент вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси шундай муносабат билдирганки, беихтиёр атайлаб шундай қилинмаганми, деган гумонга ҳам борасиз.
Хуллас, саводи «гуллаб» кетган мутасаддиларнинг газетага юборган жавоб хатига ўзингиз бир қаранг!

Таҳририятдан: мазкур масала юзасидан масъуллардан мендан кетгунча, эгасига етгунча қабилидаги муносабатни эмас, масъулиятли жавобни кутиб қоламиз. Ҳар ҳолда, бутун бошли вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасида битта бўлса-да, саводли ходим борлигидан умидвормиз…