Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5255-сонли қарори асосида ташкил этилган «Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди»нинг 8 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан Ўзбекистон миллий матбуот марказида тадбир бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида фонд мутасаддилари ўтган вақт ичида бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди. Жумладан, «Болаларга табассум» акцияси уюштирилиб, бемор болажонларнинг даволанишлари учун имкониятлар яратилди. Беларусь ва Туркиянинг нуфузли клиникалари шифокорлари билан ҳамкорликда кўплаб болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Фонд масъуллари ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Марҳабо Абдуҳамидова



