Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан диний таълим муассасаларининг талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.
Айни дамда танлов иштирокчилари зиёлилар билан мулоқотларга тайёргарлик кўрмоқда.
Яна бироздан сўнг улар билан пойтахтимиздаги “Chinobod plaza” санаторийсида мулоқотлар бошланади.
Ёшлар бу ерда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдусаид Кўчимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, профессор, ёзувчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Минҳожиддин Ҳожиматов ва бошқалар билан мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбатлашади.



