Озарбайжонда 1993 йил июнь ойида юзага келган оғир ижтимоий-сиёсий вазият фуқаролар урушига олиб келиши мумкин эди.
Ўша пайтда Ганжада жойлашган 709-сонли ҳарбий қисм Мудофаа вазирлигига бўйсунишдан бош тортди. Қўзғолонни бостириш учун ҳукумат Ганжага қўшин юборди. Бироқ мамлакат раҳбариятининг нодон сиёсати натижасида қўзғолон кўлами янада кучайиб, назорат қилиб бўлмайдиган даражага етди. Ганжадан қўзғолончи ҳарбий қисмлар пойтахтга кўчиб ўтди, улар қўзғолонга бошчилик қилиб, ҳокимиятни алмаштиришни талаб қилдилар. Бу вазиятдан чиқиш учун Мусават партияcининг ҳукмрон кучлари сўнгги лаҳзада ёрдам сўраб Ҳайдар Aлиевга мурожаат қилади.
Ўша пайтда Озарбайжон Нахчиван Мухтор Республикаси Олий Кенгаши раиси лавозимида ишлаган таниқли жамоат ва сиёсий арбоб Ҳайдар Aлиев таклифни қабул қилиб, 9 июнь куни Бокуга учиб кетди. Мамлакатни фуқаролар урушидан қутқариш миссиясини ўз зиммасига олган сиёсатчи ҳаётини хавф остига қўйиб, Ганжага йўл олди. Музокаралар натижасида у Озарбайжонда фуқаролар тўқнашувининг олдини олишга муваффақ бўлди.
1993 йил 15 июнда Ҳайдар Aлиев Озарбайжон Республикаси Олий Кенгашининг раиси этиб сайланди. Шу пайтдан бошлаб Озарбайжоннинг бугунги кунгача давом этаётган янги тарихида ривожланишнинг яна бир муваффақиятли босқичи бошланди.
1998 йилдан бошлаб 15 июнь давлат даражасида “Нажот куни” сифатида нишонланади ва ишланмайдиган кун ҳисобланади.
Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz



