“Tashkent city” томошоси таассуротларга бой бўлди

76

«Ватанни севмоқ иймондандир» иншолар танлови республика босқичи иштирокчилари “Tashkent city”га ташриф буюришди.

Ташриф асносида иштирокчилар бу ерда яратилган шарт-шароит, кўркам ва замонавий бинолар музей ва бошқа диққатга сазовор жойларни кўздан кечирди.
– Бу ерга аввал ҳам бир неча маротаба келганман. Аммо аввалги ташрифларим бу қадар катта таассуротга бой бўлмаган, –дейди Халқаро ислом академияси талабаси Муҳаммадамин Маматов.
Ташриф якунида иштирокчилар учун “Hilton” меҳмонхонасида махсус байрам дастурхони ёзилди.