1-синфга қабуллар бошланди

101

Жорий йилнинг 1 июнида Вазирлар Маҳкасининг “Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда умумтаълим мактабларининг 1 синфига қабул қилиш жараёни бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабуллар йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар давом этади. Халк таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар килишича, янги ўқув йилида 1-синфга 700 мингдан ортиқ болаларни қабул қилиши кутилмокда.

Қабуллар 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда кабуллар шу йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича ўтказилади.

Қабулнинг иккинчи, кўшимча босқичи 1-15 август кунлари бўлиб, унда умумтаълим мактабларидаги ўқувчи ўрни, педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг етарлилиги каби жиҳатлар инобатга олиниб, қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади. Бунда муассасаларнинг бўш ўринларига мактабга бириктирилган микроҳудуддан ташқаридаги ҳудуд болалари ҳам қабул қилинади.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига шу йили 7 ёшга тўладиган ўғил-қизлар қабул қилинади. Яъни, бунда 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган муддатда туғилган болалар назарда тутилади.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги мактабларнинг 1-синфга қабул жараёнлари http://my.maktab.uz электрон шаклда амалга оширилади.

Қолган ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларида умумтаълим мактаблари 1-синфига қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабларда ўтказилади. Хусусий мактабларга қабул нодавлат таълим муассасаларида ўрнатилган  тартиб асосида амалга оширилади.

Умида Худойберганова,

ishonch.uz