Чоралар кўрилмоқда

39

«Ishonch» газетасининг 2022 йил
14 майдаги сонида чоп этилган «Эрта-индин қачон келади?» сарлавҳали мақолага Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди:

«Мақолада келтирилган ҳолат Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ҳақиқатдан 2019 йилда Қумқўрғон туманидаги 101-сонли оилавий поликлиника «Обод маҳалла» дастури асосида икки босқичда қайта реконструкция қилиниши белгиланган.
Бутун дунёда бўлгани каби мазкур муассасада қурилиш таъмирлаш ишлари «Cоvid-2019» пандемияси даврида орқага сурилиб кетган.
Натижада белгиланган режани амалга ошириш учун ўтган йилларда объектни инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритилган.
Ҳозирда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ­маблағ ажратиб, объектнинг иккинчи босқич ишларини амалга ошириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз».

Сурхондарё вилояти
ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров