Озарбайжон Маданият вазирлиги “Шуша қалъаси” лойиҳасини бошлади

76

Хабарингиз бор, қардош Озарбойжонда Президент Илҳом Алиевнинг ташаббуси билан  2022 йил “Шуша шаҳри йили” деб эълон қилинганди. Шу муносабат билан Шуша шаҳрини ривожлантиришга давлат томонидан катта маблағ ажратилиб, шаҳарда жуда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Унинг маданий ва тарихий имкониятлари кенг тарғиб қилинмоқда. Яқинда ана шундай янги лойиҳалардан бири – “Шуша қалъаси” лойиҳасини амалга оширишга мамлакатнинг Маданият вазирлиги томонидан старт берилди.

АЗЕРТАЖ расмий ахборот сайтининг хабар беришича, лойиҳа доирасида мамлакатнинг ҳар бир ОАВси Шуша шаҳрининг алоҳида бир ҳудудларига  бағишланган кўрсатув, мақола ва чиқишлар тайёрлайди.

Унда ҳар бир ҳудудда жойлашган тарихий бинолар, кўча билан боғлиқ манбаларга ҳаволалар, шунингдек, ушбу ҳудуднинг урф-одатлари, анъаналари, аҳолининг асосий касблари, иқтисодиёт турлари, архитектура намуналари, санъат ҳамда ҳунармандчилик ҳақида маълумот беради. Бу ерда асрлар давомида яшаган аҳоли ҳақида ҳам таништирилади. Тайёрланган материалларда Озарбойжон маданиятининг бешиги бўлган Шуша шаҳрида амалга оширилган қайта тиклаш ва қайта қуриш жараёни ҳам акс этади.

Зебо НАМОЗОВА тайёрлади