Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзархив» агентлиги тизимида 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда қайд этилишича, бу давр учун мўлжалланган режа 21 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан, 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилган. Жараёнда фуқароларга зарур бўлган барча ҳужжат ва маълумотларнинг электрон нусхалари мавжудлиги қатор енгилликлар яратди.
Республика давлат архивларига жами жисмоний ва юридик шахслардан 1694 та (2021 йилнинг 1 ярим йиллигида 3 879 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 830 та мурожаат қаноатлантирилган, 696 тасига тушунтириш берилган, 146 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган. Ўтган йилги мурожаат сонларига қараганда бу йилги кўрсаткичлар паст экани олиб борилаётган ишларнинг самарасидир.
Бу даврда халқаро меморандумлар имзоланиши давлатимиз тарихига оид ҳужжатларнинг электрон нусхалари мамлакатимизга олиб келиниши тарихимизни янада бойитди. Хусусан, Ал-Ақсо мажмуаси кутубхонаси томонидан 45 га яқин ноёб қўлёзманинг электрон нусхаси “Ўзархив” агентлигига топширилган.
Анжуман давомида журналистлар ва кузатувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб борилди.
Диёра Равшанова,
ishonch.uz



