Турк ривиерасининг юраги

77

          Шарқда Анталиядан бошланиб, ғарбда Муғлагача чўзилган Турк Ривиераси феруза рангдаги Ўрта Ер денгизи бўйида жойлашган Туркиянинг энг машҳур дам олиш минтақаларидан бири ҳисобланади.

Бу ям-яшил минтақада сиз қадимий шаҳарлар, саройлар, портлар, ибодатхоналар ва бошқа кўплаб жойларни коришингиз мумкин ва бу ер сизда ёрқин қуёши ва хаёллар огушига тортгувчи мовий денгизи билан унутилмас тассуротлар қолдиради.

Ўрта Ер денгизидаги энг машҳур дам олиш масканлари

 Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган шаҳарлар орасида учта шаҳар ўзининг гўзаллиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерлар сайёҳлар томонидан ёзги таътил учун энг кўп танланган дам олиш масканларининг бошида келади.

Бу шаҳарлар бутун қирғоқ бўйлаб ҳашаматли дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, кўп қаватли бинолар ва кемпинг ҳудудлари каби кўплаб турар жой танловига эга эканлиги билан ҳам диққатга сазовор.

Қуйида эътиборингизга энг сара дам олиш масканларини ҳавола этамиз.

Капуташ соҳили

  Анталиянинг энг ғарбий қисмида Каш ва Калькан шаҳарчалари яқинида жойлашган Капуташ соҳили йиллар давомида кўплаб сайёҳларнинг хариталарида ўрин олган ва маҳаллий аҳоли ва ташриф буюрувчилар орасида энг севимли жойлардан ҳисобланади.

Капуташ соҳили оммавий туризм минтақаси эмаслиги ва катта курорт меҳмонхоналари ҳам йўқлигига қарамасдан сайёҳлар энг кўп қизиқиш билдирадиган жойлар орасида ўрин олган.

Кичик дўстона меҳмонхоналари билан сайёҳларни ўзига тортувчи Капуташ соҳилига асосий йўлдан зинапоялар орқали кириш мумкин. Баланд қоялардан ташкил топган даралар ажабтовур манзара ташкил қилади.

Кекова

 Кекова – Анталия вилоятининг Демре тумани яқинида, Калекой ва Учағиз қирғоғи яқинларида жойлашган кичик, тош қоялардан иборат оролдир.

Умумий майдони 5,7 квадрат километр майдонга эга бўлган Кекова оролининг айланаси 19 километрни ташкил қилади. Оролнинг тарихий номи Доличисте. Кекова оролининг шимолий қирғоғида кўп қисми денгиз остида қолган шаҳар харобалари кўринади. Шу сабабли орол сув ости археологияси нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга.

Кекова ороли қайиқ саёҳатларининг асосий бекатларидан биридир. Оролнинг қарама-қарши томонида Учағиз ва Калекой аҳоли пунктлари жойлашган. Кекова оролининг ғарбий қисмида, Терсане кўрфази деб номланган жойда эски черков харобалари бор. Ҳеч ким яшамайдиган оролнинг бир қисмида хостеллар ва кафелар жойлашган бўлиб, у ерга қайиқда бориш мумкин.

Сиде

 Сиде Туркиянинг энг машҳур қадимий шаҳарларидан биридир. Анталиянинг Манавгант туманида жойлашган Сиде, ўзининг тарихий обидалари ва шаффоф денгиз сувлари билан маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни ўзига чорлайди.

Қадимги Памфилия минтақасидаги йирик порт шаҳарлардан бири ҳисобланган Сиде, милоддан аввалги VII асрда, Рим даврида маданият, илм-фан ва епископлик марказларидан бири бўлган.

Сидедаги тарихий жойлар орасида Аполлон ва Афина ибодатхоналари, Селге харобалари, шунингдек, ўтмишга саёҳат қилишни ҳис қилиш учун турли хил қадимий антик театрлар ҳалигача тарих изларини ўзида сақлаганлиги билан ҳам саёҳатчилар ўзига тортади.