«Энг улуғ, Энг азиз»

53

Ўзбекистон  Журналистлар  уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания­си, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағиш­ланган анъанавий республика кўрик-танловига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилаётган ушбу танловга топширилган материаллар ғолиб ва совриндорлари қуйидаги йўналиш­ларда аниқланади:
– босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
– интернет-журналистика;
– журналистлар томонидан нашр этилган ­публицистик мавзудаги китоблар;
– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
– кино санъати асарлари.
Эслатма: ҳужжатлар in**@**********ar.uz электрон почтаси орқали ҳам қабул қилинади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
– муаллифнинг паспорт нусхаси;
– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2021 йилнинг 1 августидан 2022 йилнинг 1 августигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар жорий йилнинг 22 августигача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар «Энг улуғ, энг азиз» танловига деб кўрсатилган ҳолда ўз ижодий йўналишлари бўйича қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

1. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел:. (90) 990-35-80, (33) 855-10-13, (71) 244-62-89.
2. Ўзбекистон «Тасвирий ойна» уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел:. (71) 244-11-64.
3. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар ­хиёбони. Тел:. (71) 231-83-49.
4. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, 100115, Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1-«А» уй. Тел:. (71) 277-81-49.