Ёғ деб заққум ютмаяпмизми?

143

 Ёғсиз қазон қайнамайди. Рўзғорчилик баъзан у ёки бу тахлитдаги ёғ харид қиламиз. Аксар хонадонлар пахта ёғини истеъмол қилишади. Тўғриси, ўсимлик ёғининг нафақат нархи балки сифатидан ҳам кўнгил тўлмаяпди. Баъзан дўкондан харид қилган ёғларда турли чўкмалар учрайди. Доғлашда бекалар қўланса, аччиқ ҳиддан озорланаётганлиги ҳам бор гап. Аслида пахта ёғи  1200 даража иссиқда қайнатилиб, сўнгра ишлов берилишини эшитганмиз. Барча ишлаб чиқарувчиларда ҳам шундай шароит бормикан?

Шубҳа гумонлардан ҳоли бўлиш учун бир мисол. Республика мувофиқлаштирувчи комиссияси томонидан (2021 йил июн ҳолатига) ўрганилган 303 та ёғ-мой корхонасининг 77 таси техник қайта ишлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ фаолият юритмайтгани, 226 та корхона фаолияти қарор талабларига мувофиқ эмаслиги қайд этилган. Жумладан 35 та истеъмол ёғи ишлаб чиқараётган корхонада ҳеч қандай техник ускуналар бўлмаган. 52 таси фақат преслаш, 13 тасида экстракциялаш ускуналари йўқ экан. 126 та корхонада технологик циклларнинг иккитадан ортиқ айрим турлари йўқлиги аниқланган. Комиссия хулосасига кўра айбдорларга тегишли қонуний чора кўрилганлигига ҳеч шубҳа йўқ.

Аммо улар ёғ ишлаб чиқариган-ку. Биз бирор жойда талбга жавоб бермайдиган ёғларнинг йўқ қилинганлигини ёки сотувдан қайтариб олинганлигини эшитмадик. Бундан келиб чиқадики сифатсиз мойни аллақчон балки ҳозир ҳам истеъмол қилаяпмиз.

Совун кўпиги анқиб турувчи ёғлардан қачон қутиламиз. Бу тузулмалар  ишлаб чиқаришида қандай ўзгаришлар юз берди. Бугун истеъмол қилаётган ёғ маҳсулотлари саломатлигимизга зарар етказмаслигига кафолат борми?

 Расул СУЮНОВ,

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши бош ҳисобчиси.