Маҳсулот экспортида паспортнинг қандай аҳамияти бор? Унда нималар акс этади? Миллий матбуот марказида ўтган тадбирда Геномика ва биоинформатика маркази раҳбари Забардаст Бўриев бу ҳақда таклифини айтди.
– Европага маҳсулот экспорт қиладиган бўлсак, ҳар бир ўсимликнинг далада қанақа ўғитлар берилгани ҳақидаги паспортини сўрайди. Биз ҳам шу тизимга ўтишимиз керак. Сабаби аҳолининг соғлиғи биринчи ўринга қўйилганидан кейин, давлатлар кириб келаётган тарвуз ҳақидаги аниқ маълумотларни билиши керак. Бунинг учун эса маҳсулотларнинг келиб чиқиши ҳақидаги жараёнлар ва маълумотлар рақамлаштириши зарур. Қовун экспорт қилсак ҳам, тарвуз экспорт қилсак ҳам уларнинг келиб чиқиш сертификати бор, бу – Integrated дейилади. Европа аллақачон бунга ўтган.
Унда пестицит, гербицит, инсектицид ва ўғитларни қанча миқдорда қўллаган бўлсангиз ҳаммаси ёзилади.



