«Биз тупроқни ўлдирдик»

95

«Биз тупроқни ўлдирдик»  деди Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази директори Забардаст Бўриев Миллий матбуот марказида ўтган анжуманда.

Олим тупроқ шўрланишини ювиш борасидаги самарасиз уринишларимизу, ишдан чиққан дренаж тизими ва унинг ечимлари ҳақида ҳам тўхталди.

Бўриевнинг айтишича, тупроқ табиий яшовчи нарса ҳисобланади. Биз турли минерал ўғитларни тартибсиз ва нотўғри қўллашимиз, хусусан фақат селитра беришимиз натижасида тупроқ ўзгаришга учраб, ишқорий бўлиб қолган. Ишқорий еримиз таркибидаги микроорганизмлар қирилиб кетган. Тупроқ ўлик бўлиб қолган. Бунда қанча ўғит солинганда ҳам кутилган самара бўлмайди. Ўғит солишда нотўғри ёндашилаяпти.

Иккинчидан, микроорганизмлар қирилиб ўн баробар камайиб кетган. Бунинг учун биз органик ўғитлардан фойдаланишимиз, тупроқни тиклаб олишимиз керак.
Шўрланиш ҳам еримизнинг ҳолатини ёмонлаштираяпти.Шу сабабли кўрсатилган агротехнология ҳам ҳавога учмоқда. Шўр ювиш ҳам биз учун қимматга тушаяпти, нотўғри ювилаяпти. Бунда зовурларнинг тозаланмаслиги, дренаж тизими тўғри йўлга қўйилмагани ҳам ўз таъсирини кўрсатаяпти.

Батафсил маълумотни видео орқали олишингиз мумкин!