АИ-80 маркали бензиннинг нархи тушгач, ёқилғи қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар юзага келди. Шу аснода одамларда бензин етишмовчилиги бўлмайдими, деган ҳақли савол туғилди.
Шундан сўнг Энергетика вазирлиги матбуот хизмати бензин нархи барқарор бўлиши ва тақчиллик кузатилмаслиги ҳақида баёнот берди.
Ушбу баёнотдан бор-йўғи бир кун ўтиб, пойтахтдаги «Ўзбекнефтгаз»га қарашли бир қанча ёқилғи қуйиш шохобчасига кирдик. Аммо кирганларимизнинг биронтасида ушбу маркадаги бензинни учратмадик. Нега хусусий заправкаларда бор бензин давлатникида йўқ? Хўш, мутасаддилар буни қандай изоҳлайди?



