Мусофир жигарларимизни аллоҳнинг ўзи асрасин      

107

Айтишларича, мусофир билан Яратганнинг ўртасида юпқа парда бўларкан. Қачонки, у оҳ уриб Худога нола қилса, ўша парда кўтарилиб, оҳи Аллоҳга етаркан.

Бугун миллионлаб мусофир ҳамюртларимиз ўзга юртларда болам-чақам деб юрибди. Тўғриси, ҳамма ҳам яхши яшашни орзу қилади. Бунинг айб жойи йўқ!
Davletov.uz телеграм каналининг ёзишича, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 22-23 ноябрь кунлари халқаро форум ўтказган. Давлат харидлари порталига кўра, форумга 2,2 млрд. сўмлик бюджет маблағлари сарфланган: ресторанда киши бошига 1 млн. сўмлик таомнома, 100 млн. сўмлик харажатли чет эллик экспертлар, чет эл телеканалларида 900 млн. сўмлик реклама…
Тан бошқа, дард бошқа, деганлари шу бўлса керак-да?! Ташқи миграция агентлигида ўзга юртларда ишлаб, мусофирчиликни ўз танида ҳис қилган одамлар ишлагани маъқулмикан деб ўйлаб қолдим. Эҳтимол, шунда чет элларда ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз ишлашаётган қора кўзларимизнинг манфаатлари янада ишончлироқ ҳимоя қилинган бўлармиди?
Мусофир жигарларимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин!

Анваржон ҲАЛИМОВ
ishonch.uz