Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи қарзи портфели валюта таркиби ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, ташқи қарзнинг:
74,8 фоизи – АҚШ доллари;
8,2 фоизи — Япония иенаси;
7,7 фоизи – СДР (махсус қарз олиш ҳуқуқлари);
4,7 фоизи – Евро;
1,8 фоизи – Ўзбек сўми;
2,8 фоизи — бошқа валюталардаги ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.
Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, Халқаро молия институтларидан жалб қилинган Ўзбекистон давлат ташқи қарзи қолдиғининг асосий қисми:
Осиё тараққиёт банки (5,4 млрд. АҚШ доллари);
Жаҳон банки (4,4 млрд. АҚШ доллари);
Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. АҚШ доллари) ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Хитой эксимбанки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келиб, асосан турли инвестицион дастурларни давлат кафолатлари остида молиялаштирилиши учун қарз маблағлари жалб этилган.



