Тошкентдаги «дом»ларнинг бирида ёнғин содир бўлди

143

Бугун, 31 декабрь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг «Гулшанобод» маҳалласидаги кўпқаватли уйларнинг 12-қавати, балкон қисмида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ёнғин воқеа жойига етиб борган туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари вазиятни назоратга олган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.