Буйруқ ғайриқонуний эди

72

Олима Мўминова кўп йиллар Бухоро давлат тиббиёт институтининг кадрлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. Аммо яқинда у билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бекор қилинган…

У буни ғайриқонуний ҳолат деб билади. Шу сабаб Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоя­­ти кенгашидан ўз вазифасига тикланиши учун амалий ёрдам кўрсатишни сўради.
Мурожаатни мутахассислар атрофлича ўрганишди. Аниқланишича, институтнинг 2021 йил 2 ноябрдаги О.Мўминова билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи ҳақиқатда ғайриқонуний бўлган.
Бу ҳақда иш берувчига тушунтирилди. Аммо музокара ижобий ечим топмади. Шундан сўнг Фуқаролик ишлари ­бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд жараёнларида Олима Мўминова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодекси ҳамда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонунининг тегишли моддалари бузилгани билдирилди. Аммо суд ушбу ҳолатларга биринчи инстанция суди томонидан эътибор қаратилмаганини инсон омили ва унинг тақдирига бефарқлик деб баҳолаш мумкин.
Бухоро вилояти суди биносида фуқаролик ишлари бўйи­­ча апелляция инстанциясининг очиқ суд мажлисида масала қайта кўриб чиқилди. Унда Фуқаролик ишлари бўйи­­ча Пешку туманлараро судининг 2022 йил 16 мартдаги мазкур иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарори қабул қилинди. Шунингдек, Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан чиқарилган буйруқ ҳам ғайриқонуний деб баҳоланди. Жабрланувчини ишга қайта тиклаш, унинг фойдасига мажбурий бекор юрган кунлари учун 19 754 990 сўм иш ҳақи, маънавий зарар учун 3 000 000 сўм ундириш талаб­лари қаноатлантирилди.

Ҳамро ЧОРИЕВ,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори