Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

42

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Президенти қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган ва жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ ҳам бироз олдин Туркия томонига ҳамдардлик билдириб, бугун, 6 феврал соат 11:00 ҳолатига мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан зилзиладан жабрланганлик ҳақида мурожаат келиб тушмаганини маълум қилган эди.