Прописка бекор қилинади — Президент фармони
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича қонун ўз кучини йўқотган деб топилади ҳамда фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади
Маъмурий судларда давлат божи айбдор тарафдан ундирилади
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида белгиланган ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида:
▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.
Янги сайлов тизими жорий этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилади.
Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайди
2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.
Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахс ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
2023 йил 1 августга қадар ушбу тартибни жорий этиш бўйича Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади.



