2-3 ёшли қари болакайлар ҳақида эшитганмисиз?

77

Кексалик деганда биринчи бўлиб ҳаёлимизга 70-80 ёшларга бориб қолган инсонлар келади. Бундай ёшдаги одамларнинг сочлари оқаришни, мускуллари бўшашишни бошлайди. Чунки 70-80 йиллик умр давомида тана жисмоний ва ақлий меҳнатдан чарчайди ва ўз рангини шаклини ўзгартиради, яъни қаришни бошлайди. Бу табиий ҳодиса, аммо табиат қонунида баъзи ўзгаришлар ҳам бўлиб туради, масалан 2-3 ёшли қари болакай ҳақида эшитганмисиз. Тўғри, бу ғалати эшитилаётган бўлиши мумкин, лекин бу касаллик.

Дунёда деярли барча касалликларга даво топилмоқда. Аммо шундай касалликлар ҳам борки ҳалигача давоси топилмаган. Шулардан бири «Хатчинсон» синдироми ген мутациясига боғлиқ бўлиб, 2-3 ёшдаги болаларда пайдо бўлиши мумкин бўлган ноёб генетик касалликдир.

Бундай беморларда терининг тез қариши, соч тўкилиши, меъёрдагига нисбатан 8 бараваргача тезроқ қариш ва суяк массасининг йўқолиши каби белгилар кузатилади. Аксарият ҳолларда бундай болалар 12-13-ёшда нобуд бўладилар. Аммо Японияда бу касаллик билан 45 йил яшаган инсон ҳам бор. Дунё бўйича касалликга чалинганлар сони 80 тагача, бундай бемор Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида ҳам бор.

Касаллик организмнинг эрта қариши, ҳужайра бўлиниши ва иммунитет тизими ишлашининг бузилишига боғлиқ. Лекин D витамини ёрдамида ижобий томонга ўзгариши, яъни ҳужайраларнинг ҳолатини яхшилаши ва ёшартириши ҳам мумкин. Болаларни бундай касалликга чалинишини олдини олиш учун фойдали, витаминга бой маҳсулотлар едириш, иммунитетни доимо нормал ҳолатда сақлаш лозим.

ЎзДЖТУ талабаси
Шаҳло ЭШОНҚУЛОВА тайёрлади