Республика бўйлаб 11 мингга яқин сайлов участкалари тузилган – МСК 

45

Марказий сайлов комиссиясига кўра, бугун, соат 08:00 дан бошлаб республиканинг 10 784 та ҳамда 39 та мамлакатдаги, жумладан, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Малайзия, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлардаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарида тузилган 56 та сайлов участкаларида Президентлик сайлови жараёнлари бошланди.

Брифингда қайд этилишича, 28 июнь – 5 июль кунлари бўлиб ўтган муддатидан аввал овоз бериш жараёнларида эса жами 815 313 нафар сайловчи иштирок этган ва овоз берган. Улардан 180 729 нафари хорижда ва 634 584 нафари эса республика ичкарисида ушбу сиёсий жараёнларда иштирок этганлар.

Мазкур сайловда жами 19 млн 593 минг 838 нафар сайловчи рўйхатга олинган.