Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади

29

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига Оксфорд университетининг шарқшунослик факультети декани ўринбосари, профессор Зейнеб Юракли бошчилигида бир гуруҳ турколог олимлардан иборат делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар университет фаолияти билан яқиндан таништирилди. Уларга ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари, уйғониш даври адабиётининг серқирра ижодкорлари, олиму фузалолари ва уларнинг асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Муассасанинг ўзбек тили ва маданиятини тарғиб этишдаги ишлари, “Ўзбек мактаби” фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда Оксфорд университетида ўзбек тили курсини очиш ва уни методик қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Томонлар шу йилнинг декабрь ойида Оксфорд университети расмий делегациясининг ташрифи доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олишди.