Зоминга илк парвоз амалга оширилди

77

Республика Президентининг Қарорига мувофиқ ҳудудларни бир-бири билан боғлаш мақсадида бир қатор йўналишларда ички рейслар қўйилиши кераклиги, шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш назарда тутилган.

Айни кунларда Жиззах вилояти Зомин туманида аэродром қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Зомин ТЙФУК томонидан узунлиги 1.2 километр бўлган учиш-қўниш йўлагининг қуриш ишлари амалга оширилаяпти.

Бугун мазкур аэродромга биринчи самолёт келиб қўнди.
Илк парвозни кутиб олиш маросимида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, йиғилганларни сайёҳлар учун қулайлик яратилиб, келгусидаги парвозлар автомашиналар оқимини камайиши ҳисобига улардан чиқадиган заҳарли газларни кескин қисқартириб, глобал ҳаво исиш ва иқлим ўзгаришига ижобий ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлади.

Келгусида ушбу аэродромнинг тўлиқ фойдаланишга топширилиши ҳудудда тоғ туризмини ривожлантириш баробарида Зомин туристик-рекреацион зонасига ташриф буюриш вақтининг қисқартирилишини таъминлайди ва чекка ҳудуднинг инфратузилмаси яхшиланишига ҳисса бўлиб қўшилади.

Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“Ишонч”