ЮКСАК ОРЗУЛАР САРИ

240

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танлови Шовот туманида ҳам ўтказилди.

Танловнинг биринчи босқичида 4200 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди. Туман босқичида эса биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган 54 нафар ўқувчи қатнашди.

Ўқувчи ёшлар ўз иншоларида кейинги йилларда юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаб, янги марралар ва юксак орзулар сари ундаётганини баён этишди.

Танлов натижаларига кўра, Ал-Хоразмий номидаги физика-математика халқаро мактаб интернатининг 10-синф ўқувчиси Дилобар Полвонова ғолиб деб топилди ва вилоят босқичига йўлланма олди.

Мақсуд ЯКУБОВ,

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси

Шовот тумани кенгаши раиси