“Менинг Президентим” ижодий ишлар танловининг туман ва шаҳар босқичи якунланди. Биринчи босқичда ғолиб бўлган 695 нафар истеъдодли ўқувчи “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” мавзусида иншо ёзди. Улар орасидан 14 нафар ғолиб аниқланди.
Танлов жараёнлари ва иштирокчиларни кузата туриб, зеҳни ўткир, юрт келажаги ва тақдирига дахлдорлик ҳисси нигоҳида балқиб турган ёшлар кўп эканлигидан беихтиёр қувонасиз. Ушбу танлов ўқувчилар ва уларнинг устозларига келгусида катта имкониятлар беришига асло шубҳа йўқ.
Ҳа, “Менинг Президентим” – бу нафақат ижодий ишлар танлови, балки мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш, халқ манфаатлари ва келажаги учун бир тану, бир жон бўлиб ҳаракатланмоқ ҳам демакдир.
Раҳбархон ЖУМАБОЕВА,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Янги Наманган тумани кенгаши раиси



