Ўзбекистон РеспубликасиСудьялар олий кенгашиҳузуридаги Судьялар олий
мактаби Касбий кўникмалар кафедраси мудири ҳамда Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси лавозимларигамалакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловда олий юридик маълумотли (ўқитувчи лавозимини эгаллаш учун – магистр даражасига эга бўлган, кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун – профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори илмий даражасига эга бўлган), қоида тариқасида камида 3 йил судья (прокурор, адвокат) бўлиб ишлаган юқори малакага эга шахс қатнашиши мумкин.
Танлов икки босқичли синовдан иборат.
Синовнинг биринчи босқичида талабгорлар тест синовларидан ўтказилади.
Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқич – синов лекциялари (очиқ машғулотлар) ўтказишда қатнашадилар.
Тест синовлари ва синов лекциялари (очиқ машғулотлар) тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
Эслатма: синов лекциялари ва очиқ машғулотлар мавзулари кафедра предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг su*****************@***il.uz электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка);
диплом нусхаси;
паспорт нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси;
бошқа ҳужжатлар (сертификат, тавсифнома ва ҳ.к.).
Аризалар 2022 йил 18 февраль соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.:
(55) 501-01-93



