Яқинда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 155-умумтаълим мактабида Наврўзга бағишлаб қизиқарли тадбир ўтказилди.
Байрамда 5 та ташаббусни ўз ичига қамраб олган йўналишлар бўйича ўқувчиларнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Айниқса, рассомчилик йўналиши бўйича ўтказилган кўрик-танловдаги ижодий ишларни баҳолаб бориш учун мактабга таниқли рассомларимиздан бири – Шоҳрух Суяров таклиф этилгани, унинг маслаҳатлари ва тавсиялари ўқувчилар учун қизиқарли бўлди. Рассом болажонларнинг маҳоратини юқори баҳолаб келгусида мактабда маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиб бориш таклифини берди.
Тадбир сўнггида кўрик-танлов ғолибларига мактаб директори Зулфия Юнусова ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Гўзал Бобоевалар эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширди.



