Миллий матбуот марказида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази раҳбарияти иштирокида “Стандартлаштириш соҳасида коррупциянинг олдини олиш бўйича фаолият самарадорлиги” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда марказнинг жорий йилда амалга оширган ишлари ҳамда яқин йиллардаги ишлар кўлами баён этилди. Сўнгги йилларда марказнинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш борасида халқаро стардартларга хос иш тизими яратилмоқда. Махсус лабораториялар замонавий асбоб-анжомлар билан жиҳозланган. Иш унумдорлигини ошириш учун хориждан янги ускуналар олиб келинаётир.
Анжуманда ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини баҳолашда коррупцияни минималлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз борди. Мижозларлар билан ишлашда, хусусан, уларнинг мурожаатларини қабул қилишнинг электрон шаклига ўтиш, сертификатларни ҳам шу йўсинда топшириш тажрибалари қўллана бошлангани марказда коррупциянинг олдини олиш борасидаги дастлабки қадамлар бўлди.
Анжуманда иштирок этган агентлик бошқарма бошлиғи Асқарали Асқаров, Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бўлими бошлиғи Олимхон Дўстмуҳаммедов ҳамда Ўзтест маркази бошлиғи Музаффар Хайриддинов ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА



