Рус тили ўқитувчисига устама йўқми?

108

Соҳа ходимларига яхши маълумки, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб рус тили ўқитувчиларининг ойлик маошига 50 фоизли устамалар белгиланган эди. Аммо айни вақтда айрим мактаблардаги рус тили ўқитувчилари бу имкониятдан маҳрум эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтаётган йиғилишда мухбиримиз мутасаддиларга ушбу савол билан мурожаат қилди.

Халқ таълими вазири У.Шарифходжаевнинг таъкидлашича, жорий йилнинг сентябрь ойидан хорижий тил ўқитувчиларига устамалар бериш тўғрисида ҳужжат имзоланган. Февраль ойида имзоланган ҳужжатга кўра эса фақат халқаро сертификати бор рус тили ўқитувчиларига устама тўлаб берилиши йўлга қўйилган. Қайсики рус тили ўқитувчисида ушбу сертификат бўлса, мактаб директоридан устама талаб қилишга ҳақли.

Шунингдек, мухбиримиз мутасаддилардан дарсликлар етишмовчилигига ҳам ойдинлик киритишни сўради.

Масъулларнинг изоҳ беришича, янги ўқув йилида дарсликлар етишмовчилиги кузатилмайди. Зотан, бунга анча пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Хусусан, 6-синф ўқувчиларининг дарсликлари май ойигача, 7-синфларники эса июнь ойигача тайёр бўлади. Умуман, келаси ўқув йилида аввалги йилдаги ҳолат такрорланмаслиги учун вазирлик томонидан жиддий ишлар олиб борилмоқда. Ҳатто баъзи синфлар дарсликлари деярли 30-40 фоиз тайёр бўлган.