Спортни сев – спорт билан яша

54

 “Хоразм иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасида ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Яқинда корхонада кўп йиллардан буён  самарали меҳнат қилаётган, жамоат ишларида фаол бир гуруҳ ходимлар маъмурият ва касаба уюшма уюшма қўмитаси томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Хоразм вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ташаббуси билан ташкил қилинаётган спорт мусобақаларида ҳам корхонамиз ходимлари доим пешқадам.

Куни кеча шаҳар ва туман бўлимлари ҳамда “Хоразм иссиқлик манбаи”  ходимлари ўртасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил топганлигининг беш йиллиги муносабати билан “Спортни сев-спорт билан яша” шиори остида футбол мусобақалари уюштирилди.

Ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғи ва касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқ  ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Улар орасида корхонамиз вакиллари ҳам борлиги кўнглимизга олам-олам қувонч бахш этди.

Гулнора ҒАПУРОВА,

“Хоразм иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси касаба уюшма  қўмитаси раиси