“Ичан қалъа”да тарихий воқеалар, азалий қадриятлар ва аҳоли турмуш тарзини акс эттирувчи ҳайкаллар ўрнатилганини эшитганмидингиз? Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти кенгаши томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали билан ҳамкорликда Хива шаҳрига уюштирилган саёҳатда иштирок этган 70 нафар касаба уюшма аъзолари бу ҳайкалларни биринчилар қаторида кўришга муяссар бўлишди.
– Ушбу ҳайкалларни кузатиб, юртимиз тарихи ҳақидаги тасаввурларимиз янада бойиди, – дейди марказ катта ҳамшираси Назокат Алламова.
Жиззах вилояти Зомин туманига саёҳат қилган вилоят перинатал марказининг 16 нафар ходими ҳам олам-олам тассуротлар билан қайтди. Улар йўл-йўлакай Самарқанд шаҳрини зиёрат қилишди. Сайёҳлар Зомин тоғларининг тоза ҳавосидан олган куч-қувватларини оналик ва болаликни мустаҳкамлашга сарфлашларини айтмоқдалар.
Муҳими, бу каби саёҳатларни йил давомида кўплаб уюштиришни режалаштирган.
Гулхоним АМИНОВА,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари



