“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан тармоқ ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди.
Спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, югуриш, стол тенниси турлари бўйича ўтказилган мусобақада ўн еттита жамоанинг 200 нафардан ортиқ ходимлари пухта ҳозирлик кўрганларини намойиш этдилар.
– Бу каби спорт мусобақалари ходимларимизнинг саломатлигини яхшилашга хизмат қилади, – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Илҳом Ўринов. – Туман, шаҳар ҳудудий электр тармоқларида ҳар ҳафта учун спорт куни деб белгиланган.
Барча турлар якунига кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин Мирзачўл тумани электр тармоқлари корхонасига насиб этди. Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“ISHONCH”



