Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда республикамиздаги олий таълим муассасалари бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!» шиори остида республика эсселар танловини эълон қилади!
Танлов 4 босқичда:
1 – Факультет босқичи;
2 – ОТМ босқичи (факультетлараро)
3 – Ҳудудий босқич (ҳудуддаги ОТМ лар ўртасида);
4 – Якуний финал республика миқёсида ўтказилади.
Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш:
1-ўрин учун – 30 миллион сўм;
2-ўрин учун – 20 миллион сўм;
3-ўрин учун – 10 миллион сўм
миқдорида пул мукофотлари берилади.
Бундан ташқари, республика босқичи иштирокчиларининг барчаси замонавий ноутбук билан тақдирланади.



