Кўнгил кўнгилдан сув ичар

80

Бухоро вилоятидаги Қоракўл “Мурувват”  ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида  9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати  билан  “Аждодларни хотирлаш – улуғ қадрият” деб аталган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда тумандаги 4-, 18-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва  ўқитувчилари ушбу масканда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиб, улар учун тантанали байрам дастурини ташкил этишди.

ММА спорт тури билан шуғулланиб, элга танилган Маҳмуд Муродов бошчилигидаги спортчилар гуруҳи томонидан эса хайрия дастурхони ёзилди.

Дилдора Иброҳимова,

ishonch.uz