Майдонда тиббиёт ходимлари

67

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тиббиёт ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш  ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилган баҳсда 1-ўринни  туманнинг кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 2-ўринни тез тиббий ёрдам бўлими ҳамда 3-ўринни санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази жамоалари эгаллади.

Дилдора Иброҳимова,

ishonch.uz