Ҳожимурот бобо хонадонида

100

Олот туманидаги “Ёш ботир” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳожимурот ота Бектошев бу йил 96 баҳорни қарши олди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари Ҳожимурот отанинг файзли хонадонига ташриф буюриб, Президентимизнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 15 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Отахон элу юртнинг ҳурмат-эҳтиромидан миннатдор эканини айтиб, дуога қўл очди, Ватанимизга тинчлик-омонлик, фаровонлик тилади.

Ўз мухбиримиз