Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти кенгаши 40 нафар меҳнат фахрийсининг Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига саёҳатини уюштирди.
Ўзбекистон тарихи, Қуролли кучлар давлат музейларига қилинган ташриф ҳам иштирокчиларга ёдда қоларли таассурот берди.
– Касаба уюшмалари ҳамиша хайрли ва масъулиятли ишлар бошида эканини яна бир карра ҳис қилдик, – дейди меҳнат фахрийси Бозорбой Исматов. – Давлатимиз тарихи билан яқиндан танишиш, бугунги ободончилик ҳар бир кишига ўзига хос ғурур-ифтихор ва куч-қувват бағишлайди. Саёҳатдан кейин ўзимизни ёшаргандек ҳис қиляпмиз.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»



