“Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танлови иштирокчиларининг ижодкор-зиёлилар билан мулоқоти бошланди.
Мулоқот аввалида Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожматов “Янги Ўзбекистоннинг устувор мақсади – Учинчи Ренессанс” мавзусида маъруза қилди.
– Шиддатли, таҳликали ҳозирги даврда ўзлигимизни асраш, қадриятларимизни улуғлашнинг ўзи бўлмайди. Бу шунчаки хоҳиш-истак билан амалга ошадиган иш эмас. Жуда катта куч, сабр-қаноат, меҳнат билан битади бу каби ишлар. Шу боис ҳар биримиз ўз вазифамизни виждонан бажаришимиз, бугунги ислоҳотларга баҳолиқудрат ҳисса қўшмоғимиз даркор, – деди Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожматов.
Танлов иштирокчиларининг ижодкор-зиёлилар билан мулоқоти давом этмоқда.



