30 июнь – «Ёшлар куни» куни муносабати билан 2022 йил 26 июнь куни мамлакатимизнинг Наманган, Самарқанд, Гулистон, Чирчиқ, Жиззах, Фарғона, Шаҳрисабз, Tошкент шаҳарларида «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади.
Ундан кўзланган мақсад ёшлар тимсолида аҳолининг барча қатламларини соғлом турмуш тарзи билан қамраб олишга қаратилган.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, “Янги нафас” югуриш мусобақаси нафақат аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштиришга, балки йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилади.
Сабина Ғуломова,
ЎзДЖТУ талабаси



