“Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танловининг республика босқичи иштирокчилари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдусаид Кўчимов билан мулоқот ўтказишди.
Таниқли адиб ёшларга Янги Ўзбекистон адабиётида инсон маънавияти мавзусида сабоқ берди.
Ёшлар Абдусаид Кўчимовнинг фикрларини зўр қизиқиш билан тингладилар. Устозга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
Танлов иштирокчиларининг ижодкор-зиёлилар билан мулоқоти давом этмоқда.



