Хуршид Дўстмуҳаммад: Ватан мавзусида юз саҳифалаб ёзиш мумкин, аммо…

65

“Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танловининг республика босқичи иштирокчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, профессор, ёзувчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад билан мулоқот ўтказишди.

Таниқли адибнинг сабоқлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Жумладан, Хуршид Дўстмуҳаммад шундай фикрларни билдириб ўтди:
“Ватанни севмоқ иймондандир”… Аслида бу мавзуда юз варақли дафтарни тўлдириб, юз саҳифалаб ёзиш мумкин. Аммо унда битта бўлса-да, теша тегмаган гап бўлмаса, муаллифнинг вақти зое кетгани қолади, холос.
Ватанни нафақат мақташ, балки уни камчиликларини ҳам рўй-рост айтиш ҳам керак. Зотан, ҳеч бир мамлакат камчиликлардан ҳоли эмас. Ватан мадҳини шундай аниқ ва қисқа ёзиш керакки, токи уни ўқиган мухибнинг кўз ўнгида ўз она Ватани гавдалансин”.
Учрашув жонли ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга севимли ёзувчиларидан батафсил ва мазмунли жавоб олишди.