Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танловининг республика босқичи иштирокчилари бугунги тадбирнинг мазмунли ўтаётганини таъкидлашмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи ўқитувчиси Наима Алиқулова шундай дейди:
– Барчаси ажойиб. Айниқса, мазкур танловда академик лицейимиздан 30 нафарга яқин ўқувчи иштирок этди. Улардан 1-, 2- ва 3-ўринни олганлари республика босқичига йўлланма олишди.
Ушбу танловдаги энг ёш иштирокчи бизнинг ўқувчиларимиз. Улар 16 ёшда. Улар опалари, акалари билан беллашишига тўғри келади. Аммо ўқувчиларимиз бардам, умиди катта. Муҳими, улар шундай нуфузли танловда қатнашаётганидан хурсанд.
Танловга келсак, жуда яхши ташкиллаштирилган. Ҳаммаси батартиб. Айниқса, бугунги учрашувлар ўқувчиларимизда катта таассурот қолдирмоқда. Ахир элнинг шундай зиёлилари билан мулоқот қилиш, улардан юзма-юз сабоқ олишнинг ўзи энг катта муваффақият.



