ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасида «Заковат» турнири: финалчилар ва совриндорлар маълум бўлди

108

 Бугун ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасида «Заковат» турнирининг саралаш ва плей-офф босқичи ўйинлари ўтказилди.

Турнирнинг саралаш босқичида турнирда рўйхатдан ўтган 55 та жамоалар бир вақтда, бир хил саволлар билан беллашди.

Дастлабки босқич икки турда ўтказилди ва якунда 32 та жамоа плей-офф босқичига йўл олди.

Плей-офф ўйинлари ҳам тўрт босқичда ўтказилди. 1/16 финалдан кейин турнирда 16 та жамоа қолди. Чорак финалда 8 та жамоа беллашди. Унда эса ярим финалчилар номи маълум бўлди:

1-жуфтлик:

“Фиеста” – “Energy”

2-жуфтлик:

“Creative Team” –“Миллион илинжида”

Яна 1 ҳафтадан сўнг, яъни 26 июнь куни ушбу жуфтликлар беллашувидан сўнг ғолиблар аниқланади ва мукофотланади.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, «Заковат» турнири Масс-медиа фонди ҳамда «Заковат» интеллектуал клуби томонидан 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб ташкил этилган.

Турнирда Ўзбекистон Республикасида расман фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари жамоаси, шунингдек блогерлардан таркиб топган эркин жамоалар иштирок этмоқда.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 млн сўмни ташкил этади. Бунда:

1-ўрин – 100 миллион сўм;

2-ўрин – 60 миллион сўм;

3-ўрин – 30 миллион сўм;

4-ўрин – 10 миллион сўм билан мукофотланади.

 

РS: ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасида ўтказилган «Заковат» турнирида мен амалиёт ўтаётган “Ishonch” газетаси таҳририяти жамоаси ҳам қатнашиб, саралаш босқичидан чиқишди. Аммо улар плей-офф ўйинларида имкониятни бой беришди.

Рашида Норбоева,

Ўзбекистон давлат жаҳон

тиллари университети талабаси