30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 28 февралдаги “Ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”да берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон почтаси вилоят филиали ҳамкорлигида тизимда фаолият юритаётган ёшлар иштирокида Навоий шаҳридаги “Илм-маърифат боғи”да 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида концерт дастури ҳамда соҳада фаолият юритаётган ёшлар иштирокида заковат ўйини ташкил этилди.
Тадбир якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Ўразова Дилафрўз,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Навоий вилоят Кенгаши раисининг
Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси



